23:50 / 18.06.2023
101

Шавкат Мирзиёев Эроннинг илмий-техник ютуқлари кўргазмаси билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

 Шавкат Мирзиёев Эронга расмий ташрифи доирасида Теҳрон шаҳрида инновациялар ва технологиялар ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, давлат раҳбарига Эрон президенти Иброҳим Раисий ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилди. Кўргазмада Эроннинг йирик илм-фан ва ишлаб чиқариш компанияларининг юқори технологиялар ва инновациялар, машинасозлик, ускунасозлик, тиббий техника, фармацевтика, замонавий қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоқларидаги маҳсулотлари тақдим этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси компанияларнинг стендларини кўздан кечирди. Эрон саноатчилари турли турбиналар, дори воситалари ва уларнинг ингредиентлари, тиббий ускуналар, нефть катализаторлари ва сунъий матолар борасидаги энг янги ишланмаларини намойиш этди.

Давлат раҳбари компаниялар раҳбарлари билан мулоқот қилди, янги технологияларнинг тақдимотлари билан танишди. Кўргазма билан танишув якунида ўзбекистонлик мутасаддиларга эронлик тадбиркорлар билан биргаликда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мамлакатда Эрон технологиялари ва инновацион ечимларини жорий қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Эроннинг илмий-техник ютуқлари кўргазмаси билан танишди
ePN