13:38 / 20.06.2023
95

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

20 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар ҳамда президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Gazeta.uz хабарига кўра, мажлисда Сайлов кодексига биноан муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Унга кўра, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб 2023 йил 5 июль куни якунланиши белгиланди ва сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этиши қайд этиб ўтилди.

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСКнинг қарори билан 39 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади
ePN