
Ҳодиса 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида рўй берган. Маълум бўлишича, 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган.
Бош прокуратура ахборот хизмати шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этганини билдирди.
Яшин уришидан жабрланган қизнинг аҳволи қониқарли дея баҳоланган. У айни пайтда шифохонада даволанаётгани маълум қилинган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар