Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар сони кўпайтирилди

Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар сони кўпайтирилди
Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобуслар сони кўпайтирилди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Ҳозирда пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – Чорвоқ” йўналишида ҳар куни ҳаракатланади.
Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.
Аввал автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да, Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 да ҳаракатланган.
Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи ҳамёнбоп 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар