Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ Марғилон шаҳар газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси А.Т. фуқаро Н.М.нинг нотурар жой объектини газ тармоғига улаш учун техник ҳужжатларни тайёрлаб бериш ҳамда рухсат олиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар