00:08 / 25.06.2023
88

Адолат қарор топди ва ходимларга 82 млн. сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилди

Адолат қарор топди ва ходимларга 82 млн. сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилди
Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка кўра ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, ҳар бир шахс ўз меҳнатига муносиб ҳақ олиши лозим.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларни ишга тиклаш ва иш ҳақларини ундиришга оид ижро ҳужжатлари ҳам алоҳида назоратга олинган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 04.05.2023 йилдаги банк муассасасидан ундирувчи Р.Ф. фойдасига жами 81.8 млн. сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига 08.05.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Суд қарорининг ижросини таъминлаш ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида мазкур ижро ҳужжати юзасидан юритилган ижро иши ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида, Фариданинг муаммосига қулоқ солинди, Фарида кўнгли оғригани, жамоаси у учун иккинчи оиласидек бўлиб қолганди гўё. Аммо оиласи аъзосидек яқин деб билган жамоаси унга шунчалар ноҳақлик қилиши мумкин эканлигидан ниҳоятда таажжубда эканлигини айтди.
Фарида 2010 йилда у ўз севган касби банк ходими деган унвонга эга бўлган, у ўз касбига виждонан, сидқидилдан ёндашганлиги сабабли жамоа орасида тез орасида ўз ўрнига эга бўлиб, ҳурматга сазовор бўлди.
Аёл оила, рўзғор ташвишларидан ортиб, ўз касбининг мутахассис бўлса, касбини севса ва ўз соҳаси ортидан минглаб одамларнинг мушкулини осон қилса, аслида аёл учун ҳақиқий бахт мана шу деган иборани ўзига шиор қилиб олгани эди.
Лекин афсуслар бўлсинки, ҳамиша ҳам адолат тарозисининг палласи бир хил бўлмас экан, унга нисбатан турли адолатсизлик ва ноҳақликлар авжига чиқди ва охир оқибат фуқаро бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида тегишли жойга мурожаат қилди.
 
Жорий йилнинг май ойида Фарғона вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгашининг Ф.Р. манфаатини кўзлаб, жавобгар банк муассасасига нисбатан  меҳнат ҳақи, шакли ва тизимдаги қўшимча тўловларни ҳамда маънавий зарани ундириш меҳнат шартномасини номуайн муддатга ўтказиш юзасидан даъво аризасини киритди.
 
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимдаги қўшимча тўлов устамаларни ундириш бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилди ва қарор нусхаси тарафларга юборилди.
 
Ушбу ижро ҳужжатининг ижроси назоратга олиниб, Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан тушунтириш ишларини жадал олиб борилиши натижасида, адолат қарор топди ва 2023 йил 15 июнь куни қарздорлан жами 81.8 млн. сўм иш ҳақи ундирилиб, ушбу куннинг ўзида Ф.Р.нинг банк пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди.
 
Ижро ҳужжати амалда ижро этилиши орқали бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланишига эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адолат қарор топди ва ходимларга 82 млн. сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилди
ePN