
Тошкентда АҚШга ишга юбориш эвазига пул талаб қилган икки киши ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда О.И. ва Х.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида АҚШга ишга юбориш эвазига 17 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.