16:38 / 27.06.2023
163

Жиззахда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Фото: ЎзЛиДеП

Фориш ва Ғаллаоролда қуёш станциялари ишга туширилади, Шароф Рашидов туманида замонавий буғ-газ қурилмаси барпо этилади, ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” ташкил қилинади. Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда саноат ва электр-энергетика йўналишларидаги режаларига тўхталди, дея хабар қилмоқда Kun.uz.

Келтирилишича, Жиззахда автомобилсозлик кластери фаолияти йўлга қўйилиб, жами 700 миллион долларлик инвестиция киритилади.

Хусусан, Хитой компаниялари билан:

- 80 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига яна 50 мингта автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;

- 130 миллион доллар инвестиция ҳисобига электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва келгуси йилларда қуввати 300 минг донага етказилади;

- Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда, 235 миллион долларлик лойиҳа доирасида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг донага етказилади.

Саноатни ривожлантириш учун барқарор электр энергияси зарур. Бу борада Фориш ва Ғаллаоролда Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари билан жами 750 Мегаватт қувватга эга 700 миллион долларлик қуёш станциялари ишга туширилади. Шароф Рашидов туманида Туркия компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига 450 Мегаваттли замонавий буғ-газ қурилмаси барпо этилади”, деди номзод.

Шунингдек, 4,5 минг километр электр тармоқлари ва 1 минг 100 дан ортиқ трансформатор янгиланади.

Иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга оид режаларга кўра, ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” ташкил қилинади. Ушбу Марказда лойиҳа офислари жойлаштирилиб, ёшлар ғояларини “тайёр бизнес”га айлантиришга кўмаклашади. Шунингдек, Марказ ҳудудида саноат зоналари ва “стартап” лойиҳалари учун коворкинг майдончалари бўлади.

Туманлардаги жами 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига эса Марказларнинг филиали мақоми берилади ва уларда “лойиҳа гуруҳ”лари иш юритади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
ePN