17:00 / 29.06.2023
187

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб аҳолининг кексайиш суръатлари ўсиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб аҳолининг кексайиш суръатлари ўсиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 2050 йилгача бўлган даврдаги демографик трендлари прогнози, шунингдек, туғилиш омилларини ўрганиш бўйича танланма тадқиқот натижалари тақдим этилди. Бу ҳақда БМТ аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

Тадқиқот Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича UNFPA’нинг молиявий кўмагида Чехиянинг Карл университети миллий ва халқаро экспертларидан ташкил топган гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган.

Прогнозга кўра, Ўзбекистон аҳолиси яқин ўттиз йил давомида тезкор суръатларда ўсиб боради. Катта эҳтимол билан 2028 йилга бориб аҳоли сони 40 миллионга етади, 2050 йилгача эса бу кўрсаткичнинг 50 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бунда, жами прогнозлаштирилаётган давр мобайнида аҳоли туғилишининг ҳал қилувчи таркибий қисми табиий ўсишдан иборат бўлади. Аҳолининг тезкор суръатларда ўсиши билан бир қаторда, барча ёш тузилмаларида чуқур ўзгаришлар юз беради. Бунда, аҳолининг кексайиш суръатлари ўсиши кутилмоқда”, — дейилади UNFPA ахборотида.

Таъкидланишича, прогноз ҳисоб-китобларнинг натижаларидан фойдаланиш давлат бошқаруви органларига миллий ва ҳудудий даражаларда энг самарали қарорларни қабул қилиш имконини беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон аҳолисининг йиллик табиий ўсиши 760 минг кишидан ортмоқда, мамлакат туғилиш даражаси бўйича МДҲда биринчи ўринда қайд этилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2050 йилга бориб аҳолининг кексайиш суръатлари ўсиши кутилмоқда
ePN