18:05 / 03.07.2023
144

Бухорода қалбаки 100 минг сўм купюралар ишлаб чиқариб келган жиноий гуруҳ аниқланди

Бухорода қалбаки 100 минг сўм купюралар ишлаб чиқариб келган жиноий гуруҳ аниқланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида жиноий гуруҳ қалбаки 100 минг сўм купюралар ишлаб чиқариб келгани аниқланди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, улар туман ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга тушган.

Туманнинг “Шарқ” маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган С.А., Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Маликобод” маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Ш.Б., қўшни маҳалланинг Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган Д.А. ва 2002 йилда туғилган А.Д. исмли 3 нафар шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2023 йилнинг 19 июнидан 26 июнигача рангли принтер ёрдамида 100 минг сўмлик пул купюраларини кўпайтириш йўли билан ясаб келган.

Буни Бухоро шаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги вақтинчалик ижарага олган хонадонда амалга оширган. Ясалган қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода қалбаки 100 минг сўм купюралар ишлаб чиқариб келган жиноий гуруҳ аниқланди
ePN