Ер участкаларини тўғридан тўғри бериш бўйича барча имтиёзлар тугатилди

Президент фармони билан ер участкаларини бериш бўйича айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Кадастр агентлиги хабарига кўра, улар қуйидагилар:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали берилади (реализация қилинади);
- ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истиснолар тўлиқ чиқариб ташланди;
- жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлар такомиллаштирилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…