17:53 / 05.07.2023
199

Кредит муаммо эмас, самара ва фойда келтириш лозим

Кредит муаммо эмас, самара ва фойда келтириш лозим

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда.

Бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ўзининг ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшиб, ажратилган кредит маблағларини ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кўплаб учрайди. Бироқ, айрим банк мижозлари ўз масъулиятини унитиб қўйилмоқда.

Суд қарорларига асосан қарздорликни ундириш Бюро органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, Гулистон туманлаларо иктисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “ASILBEK” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халкбанк” Гулистон филиали фойдасига 252 млн. 24 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаров таъминоти сифатида қўйилган “Yoshlar mehnat guzari" биносига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Корхона томонидан қарздорлик бартараф этиш чоарлари кўрилмагани учун ижро ҳаракатлари давомида, “Yoshlar mehnat guzari" биноси хатланди ва ушбу бино 1 млрд. 575 млн. сўм қийматида электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 23.06.2021 йилдаги «ILB» маъсулият чекланган жамиятдан «Ипотекбанк» АИТБ фойдасига 1 млрд. 160 млн. 490 минг сўм кредит қарзи ундириш бўйича ижро варақаси 15.03.2023 йилда келиб тушган.

Давлат ижрочиларининг ижро ҳаракатлари натижасида мавжуд 1 млрд. 160 млн.490 минг қарздорлик жамиятдан тўлиқ ундирилди. Мисол учун, Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқаронинг банкдан олган кредити эвазига гаровга қўйилган кўчмас мулки хатланиб, сотилиши натижасида АТИБ "Ипотекабанк" фойдасига 477 млн. сўм ундирилиб, қарздорлик бартараф этилди.

Албатта, банклар фойдасига ундирилаётган маблағлар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларимизнинг кредитга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Ўктам Негматов 
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
бўлим бош инспектори


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит муаммо эмас, самара ва фойда келтириш лозим
ePN