15:21 / 06.07.2023
152

Шавкат Мирзиёев: Бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев: Бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда таълим соҳасига оид режалари билан бўлишди.

Номзоднинг келтиришича, педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида етти йиллик ривожлантириш дастурига кўра, келгуси ўқув йилидан:

  • бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади;
  • магистратурада эса квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
  • кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади.

Бунда буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Энди ёшларимизнинг мактабда ўқиган баҳоларини ҳам инобатга олиш амалиётини йўлга қўямиз. Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади”, деди Мирзиёев.

Шу билан бирга, аввал хорижий тиллардан халқаро сертификати бор абитуриентларга чет тили бўйича имтиҳон топширмаслик имтиёзини берилган бўлса, энди бу имтиёз математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро тан олинган сертификати бор ёшларга ҳам татбиқ этилади.

Ҳар йили 5 минг нафар профессор-ўқитувчиларимиз тажриба алмашиш учун хорижга юборилади. ҳар йили 200 нафар ёш олимларимизни, кейинчалик олийгоҳларга қайтиб дарс бериш шарти билан, хорижий илмий ташкилотларда диссертация ёқлашга жўнатамиз.

Олийгоҳларнинг илмий кенгашларига дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан етакчи профессорларни жалб қилиш вақти келди. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 25 фоизга қисқартирилади, лекин иш ҳақи камайтирилмайди”, деди Мирзиёев

Шунингдек, ўз йўналиши бўйича халқаро тан олинган касбий сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга қўшимча устамалар белгиланади. Бундай сертификати бор амалиётчиларга дарс бериш учун магистрлик дипломи талаб этилмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади
ePN