20:00 / 07.07.2023
68

Берунийда жамият фойдасига сал кам 1 млрд. сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Берунийда жамият фойдасига сал кам 1 млрд. сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Юртимизда сўнги йилларда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестицияларни киритиш ва аҳоли яшаш тарзини тубдан ошириш мақсадида, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, ўзининг ижобий натижаларини бериб, тадбиркорлик субъектларнинг сони йилдан йилга жадал суръатлар билан ошмоқда ва уларнинг иқтисодий салоҳияти ортмоқда.

Лекин, айрим ҳолларда, ўзаро тузилган шартномага асосан, кўрсатилган хизмати учун тадбиркорнинг хизмат ҳақини ололмай сарсон бўлиши ҳолатлари учраб туради ва шунда, улар томонидан судга мурожаат қилади ва суд қарорининг ижросини таъминлаш учун Бюро органлари ишга киришади.

Хусусан, Беруний туманлараро иқтисодий судининг 14.03.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Beruniy Claster” масъулияти чекланган жамиятидан, ундирувчи “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамияти  фойдасига 962,8 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати, Бюронинг Беруний тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида “MIB Portal” электрон дастуридан электрон сўровнома жавоблари олинган ҳамда қарздорнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкасса топшириқномаси қўйилган.
Олиб борилган ижро харакатлари натижасида, ижро варақасида кўсатиб ўтилган қарздорлик қарздор жамиятнинг банк ҳисоб-рақамидан электрон инкассо орқали ундириб олиниб, ундирувчи Беруний пахта тозалаш акциядорлик жамияти ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилиши таъминланди.

Ижро ҳужжати эса, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига моддасига асосан амалда ундирилиб тамомланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Берунийда жамият фойдасига сал кам 1 млрд. сўмлик қарздорлик ундириб берилди
ePN