20:13 / 07.07.2023
87

Мажбуриятлар ўз вақтида адо этилганида...

Мажбуриятлар ўз вақтида адо этилганида...

Солиқ тушумлари давлат хазинаси ва халқ фаровонлиги манбаи ҳисобланади. Ҳозирда ҳар бир ҳудуддан ундирилган солиқлар фақат ўша ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига, аҳолининг ижтимоий муҳофазасига сарфланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда солиқ қонунчилигини бузган жисмоний ва юридик шахс¬ларга қатъий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Шунга қарамай, айрим тадбиркорлар зиммаларидаги мажбуриятларини унутиб қўйишмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг 05.06.2023 йилдаги қарорига асосан қарздор “А.Ф.Э.” МЧЖдан ундирувчи солиқ органи фойдасига 187 млн 448 минг сўм, шунингдек, “Агро. Ф.Д.” МЧЖдан 727 млн 375 минг сўм солиқ қарзини ундириш бўйича ижро ҳужжати юзасидан Учтепа туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 04.07.2023 йил куни давлат ижрочиси томонидан қарздорлардан жами 914 млн 823 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, ҳужжатнинг ижроси таъминланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбуриятлар ўз вақтида адо этилганида...
ePN