11:41 / 10.07.2023
243

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда 9 июл куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловининг дастлабки натижаларини маълум қилди.

Унга кўра, президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79,8 фоизи овоз берган.

Шавкат Мирзиёевга 13 млн 625 мингдан ортиқ сайловчи (87,5 фоиз) овоз берган ва мамлакат президентлигига қайта сайланган. МСК раиси расман Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Дастлабки натижалар:

  • ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз;
  • ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,02 фоиз;
  • «Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;
  • Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови апрел ойида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказилган референдумдан кейин белгиланганди, янгиланган Конституцияга кўра, президент ваколатлари беш йилдан етти йилга узайтирилганди.

Бундан ташқари, ўзгаришларга кўра, Ўзбекистонни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Шавкат Мирзиёевнинг президентлик муддати ноллаштирилганди. Шунга кўра, у 2030 йилги президентлик сайловларида ҳам ўз номзодини илгари суриши мумкин бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланди
ePN