18:28 / 10.07.2023
116

Навоийда Қизил китобга киритилган икки жайронни отганлар ушланди

Фото: Навоий вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати 

Навоийда фуқаролар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган икки дона жайронни отгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 9 июль куни Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш, кадастрини юритиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар билан ишлаш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 йўлининг 3–4-километрида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги Нива тўхтатилиб текширилганда машина юкхонасида 2 дона отилган Қизил китобга киритилган жайрон (кийик) борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилганда ушбу жайронлар Самарқанд вилояти Нарпай тумани Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Ф.ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний равишда овлангани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, фуқаро бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБга юборилди. Тўпланган ҳужжатлар фуқароларнинг хати-ҳаракатига баҳо бериш учун прокуратура органига юбориш учун тайёрланмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда Қизил китобга киритилган икки жайронни отганлар ушланди
ePN