09:56 / 12.07.2023
53

ХВЖ ва ОТБ миссияси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини баҳолайди

ХВЖ ва ОТБ миссияси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини баҳолайди

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон солиқ маъмуриятини баҳолаш бўйича ХВЖ ва ОТБ қўшма миссиясининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Миссиянинг асосий мақсади солиқ маъмурияти ҳолатини диагностик баҳолаш бўлиб, унинг доирасида солиқ маъмурияти кучли ва заиф томонлари, кейинги ислоҳот ва ҳаракатлар кетма-кетлиги дастури аниқланади.

Солиқ тизимини баҳолашда маълумотлар тўғрилигини максимал даражада ошириш мақсадида жойларда солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини ўрганиш учун ишчи миссиялар ташкил этиш ҳам таклиф қилинди.

Учрашув якунида томонлар миссия давомида юзага келган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш учун қўшимча учрашувлар ташкил этишга келишиб олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХВЖ ва ОТБ миссияси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини баҳолайди
ePN