11:21 / 12.07.2023
65

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ноқонуний чиқинди ташлашга қарши 25 та камера ўрнатилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ноқонуний чиқинди ташлашга қарши 25 та камера ўрнатилди

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилишича, ушбу камералар диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда.

Бугунги кунда қўшимча 200 та кузатув камераси ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида бутун республикада 1 000 га яқин камералар ўрнатилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 91-моддасига кўра, саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (1 миллион 650 минг сўм), мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача (2 миллион 310 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3,3 миллион сўм), мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солинади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддасига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (6,6 миллион сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (9,9 миллион сўм) миқдорда жарима солинади.

Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача (16 миллион 500 минг сўм) миқдорда жарима солинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ноқонуний чиқинди ташлашга қарши 25 та камера ўрнатилди
ePN