21:10 / 12.07.2023
356

Шерзод Асадов: “Кимки фидойи бўлиб ишламаса, халқни ўйламаса, лавозимидан бўшатилиши табиий”

Шерзод Асадов: “Кимки фидойи бўлиб ишламаса, халқни ўйламаса, лавозимидан бўшатилиши табиий”

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 июл куни инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор ўтказилди. Kun.uz тадбир тафсилотлари бўйича президент матбуот котиби Шерзод Асадов билан телефон орқали боғланиб, изоҳ олди.

Асадовга кўра, йиғилишда, асосан, 3 та масала кўрилган.

  • Биринчиси — 2023 йил бошидан бери хорижий сармояларрни ўзлаштириш ҳолати.
  • Иккинчиси — янги лойиҳаларга тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш режалари.
  • Учинчиси — инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш.

Йиғилишда жаҳон иқтисодиётидаги оғир шароитда аҳолига муносиб шароит яратиш учун юз минглаб юқори даромадли иш ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланган.

Президент бу жараёнларининг амалга ошишида соҳага алоҳида эътибор қаратиб натижа талаб қилаётгани айтилди. Шунингдек, давлат раҳбари йиғилишда ҳар бир тармоқ ва ҳудудга инвестицияларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатлар алгоритмини кўрсатиб берган.

Президент матбуот котиби селекторда инвестицияларни жалб қилиш, уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйган раҳбарларнинг ишдан олинганига ҳам муносабат билдирди.

Бу бошқа раҳбаларни ҳам хушёрликка ва фаолликка ундаши керак, деб ўйлайман. Кимки фидойи бўлиб ишламаса, халқни ўйламаса, лавозимидан бўшатилиши табиийдир. Конституциявий ислоҳотлар ва президентлик сайловидан кейин мамлакатимиз янги босқичига ўтмоқда. Энди талаб табиийки янада ошади. Белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун барча даражадаги раҳбарлардан аввалгидан 5 карра, керак бўлса 10 карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлаш талаб қилинади”, — деди Асадов.

Маълумот учун, президент мазкур видеоселектор йиғилишида 2 нафар вазир ўринбосари, 3 нафар компаниялар раислари, 2 та шаҳар ва 10 та туман ҳокимларини ишдан олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Асадов: “Кимки фидойи бўлиб ишламаса, халқни ўйламаса, лавозимидан бўшатилиши табиий”
ePN