14:48 / 13.07.2023
114

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори: сотувлар камайиб, нархлар ўсиши секинлашди

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори: сотувлар камайиб, нархлар ўсиши секинлашди

2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозори 3,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Яримйиллик якунларига кўра, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9 фоизга ошган. Айниқса, 2-чоракда сотувлар 5 фоизга ўсган ва 69 минг битимдан ошган.

Июнь ойида кўчмас мулк бозори фаолликнинг пасайиши билан ажралиб туради. Хусусан, ойлик сотувлар май ойида сезиларли ўсишдан кейин 7,7 фоизга камайган. Кўчмас мулк бўлган турар-жой олди-сотди шартномалари сони май ойидаги 25,5 мингтага нисбатан 23,6 мингтани ташкил этган.

Шу билан бирга, йил бошида ижара ҳақининг 20 фоиздан ортиқ пасайиши бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг учта ҳудудида қайд этилган:

  • Олмазорда — 26 фоиз;
  • Шайхонтоҳурда — 24 фоиз;
  • Бектемирда — 22 фоиз.

Июнь ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашган. Агар май ойида 1 квадрат/метр учун уй-жой ўртача нархининг ошиши 2,5 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида “иккиламчи уй-жой” нархи атиги 0,8 фоизга ошган.

Жорий даврни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 22 фоиздан ошган. Наманган (34,9 фоиз), Тошкент (29,4 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (30,4 фоиз) уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон кўчмас мулк бозори: сотувлар камайиб, нархлар ўсиши секинлашди
ePN