17:29 / 13.07.2023
73

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июл куни бўлиб ўтади

Фото: Президент матбуот хизмати
2023 йил 14 июл куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси бўлиб ўтади.

Парламент қуйи палатаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланади.

2023 йил 9 июл куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди.

Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага сайловчиларнинг 4,43 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовга 4,02 фоизи ва Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Ҳамзаевга 3,74 фоизи ёқлаб овоз берган.

Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июл куни бўлиб ўтади
ePN