13:33 / 16.07.2023
110

Абитуриент –2023: қабул бўйича нималар маълум?

Абитуриент –2023: қабул бўйича нималар маълум?

Жорий йил 20 июль (пайшанба) куни 2023—2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

Ҳужжатлар “мy.uzbmb.uz” ёки “my.gov.uz” электрон платформалари орқали 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

Қанча абитуриент рўйхатдан ўтди?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарида 15 июль соат 21:00 ҳолатига кўра, бакалавриат таълим йўналишларига жами 615 минг 647 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтгани маълум қилинди. Шундан, 323 минг 039 нафари аввалги йил битирувчилари, 292 минг 608 нафари жорий йилги битирувчилардир.

Инфографика: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 
Кундузги таълим учун жами 403 минг 524 нафар, сиртқига 192 минг 321 нафар, кечкига 15 минг 541 нафар, масофавий таълимга 4 минг 261 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Сўнги бир ҳафта ичида, 15 июль куни энг кўп — 66 минг 641 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар

Билимни баҳолаш агентлиги 15 июль 18:00 ҳолатига берган маълумотида энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар бешталиги келтирилган. Биринчи ўринда Самарқанд вилояти қайд этилган бўлиб, мазкур ҳудудда жами 69 минг 926 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Кейинги ўринларда:

  • Қашқадарё вилоятидан 69 минг 79 нафар;
  • Фарғона вилоятидан 57 минг 331 нафар;
  • Тошкент вилоятидан 53 минг 487 нафар;
  • Сурхондарё вилоятидан 49 минг 674 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Инфографика: Билимни баҳолаш агентлиги

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган университетлар

Агентлик тақдим этган ахборотда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар қаторида Ўзбекистон миллий университети биринчи ўринда (23 минг 552 нафар) қайд этилган.

Кейинги ўринларда:

  • Фарғона давлат университети ( 18 минг 218 нафар);
  • Тошкент ахборот технологиялари университети (18 минг 192 нафар);
  • Тошкент давлат педагогика университети (18 минг 165 нафар) ;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети (17 минг 511 нафар) жой олган.

Бу йил давлат ОТМларига қанча талаба қабул қилинади?

2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланган. Унга кўра, жорий ўқув йилида давлат ОТМларига жами 206 минг 857 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Шундан 43 минг 783 нафари грант, 163 минг 74 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов журналистлар билан мулоқотда бу йил грант учун кўпроқ квота берилганини айтган.

“Бакалавриатга (кундузги) квоталар сони ўтган йилгига нисбатан грант 10 фоизга, контракт 1 фоизга оширилди. Бу янги ўқув йилида 2022 йилга нисбатан 10 фоиз кўпроқ болаларга давлат гранти асосида ўқиш имконият яратилмоқда дегани. Магистаратура йўналишига 8 минг 923 та давлат гранти ажратилган бўлса, 8 минг 170 та ўрин тўлов-шартномаси учун тасдиқланди”, — деган у.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Фарҳод Мирзаевнинг таъкидлашича, имтиҳонларни ўтказиш учун таёргарлик ишлари режадагидек кетмоқда.

“Бу йил республикадаги 92 та бинода тест жараёнлари ўтказилади. Бир сменада 44 минг нафардан ортиқ абитуриентлар имтиҳон топшира олади. Бир кунда эса 90 мингга яқин абитуриент тест жараёнида қатнашади, — деган мутахассис.

Маълумот ўрнида: рўйхатдан ўтиш учун абитуриентдан фақатгина иккита — паспорт (ёки ID карта) ва ўрта таълимни битиргани ҳақидаги ҳужжат талаб қилинади. Онлайн рўйхатдан ўтиш учун ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида имконият мавжуд. Талабгор бештагача таълим йўналишини танлаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 30 июндан бошлаб магистратура мутахассисликлари учун ҳам ҳужжат топшириш жараёни ўтказилмоқда. 15 июль соат 21:00 ҳолатига кўра, мазкур йўналиш учун 5 минг 544 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Ҳужжатлар magistr.edu.uz электрон платформаси орқали 30 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриент –2023: қабул бўйича нималар маълум?
ePN