10:51 / 17.07.2023
59

Ўзбекистон тиббий таълим соҳасида Италия тажрибаси жорий этилади

Фото: dunyo.info
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Италиянинг Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров Ломбардия ҳудуди соғлиқни сақлаш соҳасида илғор замонавий тажрибага эгалигини қайд этган ҳолда, Ўзбекистон учун Италия тажрибасини жорий қилиш муҳимлигини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ўз чиқишида Ўзбекистон тиббиёт, тиббий таълим ва фармацевтика соҳаларида Италия тажрибасини жорий этиш мақсадида бир қатор муҳим таклифлар, жумладан икки мамлакат соҳа вакиллари, етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика саноати форумини ташкил этиш ташаббусини билдирди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири мамлакатдаги мавжуд соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича тегишли учрашув ва музокаралар ўтказиш мақсадида Ломбардия делегациясини ташриф билан келишга таклиф қилди.

Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо билдирилган таклифларни қизиқиш билан қабул қилиб, Ломбардия илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар ижроси бўйича «Йўл харита»сини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон тиббий таълим соҳасида Италия тажрибаси жорий этилади
ePN