
Ташриф давомида Малайзия коррупцияга қарши курашиш комиссияси раҳбари (МАСС) Азам бин Баки ва ушбу ташкилотнинг бир қатор юқори мансабли шахслари ҳамда Transparency International халқаро ташкилотининг Малайзиядаги бўлинмаси бош котиби Раймон Рам билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирокида Малайзиянинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тажрибаси ҳамда давлат харидлари, савдо тендерлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда коррупция билан боғлиқ вазиятларни бартараф этиш бўйича 3 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Ташриф натижасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон вакиллари учун МАСС академиясида қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Малайзиянинг Коррупцияга қарши курашиш академияси ўртасида таълим ва ўқитиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш масалалари юзасидан келишиб олинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!