Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳарорат нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳафтанинг боши бироз иссиқ – кундуз кунлари +35...+40 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +42...+44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат +33...+38 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат +2..+3 даражага пасаяди.
Бу ҳафта давомида ҳудуднинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Респубикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси ҳамда 21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17-18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 19-20 июль кунлари 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +37...+40 даража, сўнгра иш ҳафтасининг охиригача +36...+38 даража бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди