17:40 / 17.07.2023
124

Қарз тўланмаганлиги сабабли Tracker хатланди

Қарз тўланмаганлиги сабабли Tracker хатланди

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кредит ажратиш тизими соддалаштирилди. Натижада кўплаб фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз банклардан кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятига эга бўлишди. Аммо уларнинг орасида масъулиятсизлари ҳам учраб турибди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 27.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан “Ind.M.” МЧЖдан АТ “Халқ банки” Сергели филиали фойдасига 192 млн 885 минг 139 сўм кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро иши бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими давлат ижрочиси Б.Хайитов иш юритувига келиб тушган.

Суд ҳужжатига кўра ундирувни жамият томонидан гаровга қўйилган мулкка қаратиш белгиланган. Жумладан, гаровга қўйилган 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Тracker” автотранспорт воситаси тегишли тартибда электрон онлайн-аукцион орқали сотилиб, аукцион савдоларидан тушган пул ундирувчи  АТ “Халқ Банки”нинг Сергели филиали фойдасига ўтказиб берилиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарз тўланмаганлиги сабабли Tracker хатланди
ePN