18:00 / 17.07.2023
241

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир!

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир!

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари давлатимиз томонидан қонуний ҳимоя қилиб келинмоқда. Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Қонунчилигимизга кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги белгилаб қўйилган.

Бироқ, айрим иш берувчилар томонидан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишса-да, ходимга тегишли тартибда унинг меҳнат дафтарчасини бермаслик ҳолатлари учрайди.

Бу эса ўз навбатида, ходим судга мажбурий прогул вақти учун иш ҳақини ундириб бериш тўғрисида мурожаат қилишига сабаб бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 10.05.2023 йилдаги “Н.”АЖдан  фуқаро Ш.И фойдасига меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун 62 млн. сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 62 млн. сўмлик иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Хулоса қилиб айтганда, иш берувчи ходим билан меҳнат муносабатларига киришар экан, улар меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари зарур.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир!
ePN