Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди (фото)

Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди (фото)
Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди (фото)
Фото: ФВВ ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ичида икки фуқаро бўлган Isuzu ағанаб кетди. ФВВ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ҳолат 19 июль куни соат 14:02 да Ғузор–Самарқанд йўналишида А-378 йўлининг 90-километрида содир бўлган. Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағанаб, автомашина салони ичидаги 2 нафар фуқаро қисилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди (фото)
Фото: ФВВ ахборот хизмати

Зудлик билан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, қутқарувчилар томонидан атрофдаги одамлар ёрдамида жабрланган 2 нафар фуқаро автомашина ичидан олиб чиқилди ва туман Тиббиёт бирлашмасига юборилди.

Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди (фото)
Фото: ФВВ ахборот хизмати
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар