Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири – мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг турмуш фаровонлиги ва реал даромадларини ошириш ҳисобланган бир пайтда айрим корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар иш ҳақи ўз вақтида тўланмасдан судгача бориши ачинарли ҳолатдир.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 19.04.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “РМК-139” МЧЖдан 5 нафар фуқаролар фойдасига жами 39 млн сўм ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочиси Б.Собиров томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланиши таъминланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!