Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзгидромет” бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.
Қайд этилишича, шу сабабли ҳаво ҳарорати:
- 24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида +41...+42 даражагача;
- 24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +42...+44 даражагача;
- 25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида +41...+42 даражагача кўтарилади.
24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар