11:35 / 21.07.2023
123

Қашқадарё вилоятининг 100 йиллиги нишонланади

Қашқадарё вилоятининг 100 йиллиги нишонланади

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 24 феврал куни Қашқадарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича ўтказилган йиғилиши 12-сон 24-бандида «2024 йилда Қашқадарё вилоятининг 100 йиллик юбилейини нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритиш» топшириғи берилган.

Ҳужжатда мамлакат бой тарихи ва маданиятида, миллий давлатчилик ҳамда кўҳна қадриятлар шаклланиши ва ривожланишида алоҳида ўрин тутиб келган, нефт-газ саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда катта салоҳиятга эга бўлган Қашқадарё вилоятининг 100 йиллик санасини муносиб нишонлаш таклифи берилган.

Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят фаоллари, ижодкор зиёлилар ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларининг Қашқадарё вилоятининг 100 йиллик юбилейини 2024 йил ноябр ойида Қарши шаҳрида кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Лойиҳанинг ижроси билан боғлиқ кутилаётган натижалар: Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманларда бунёд этилган бинолар таъмирланиб, атрофлари ободонлаштирилади, улар замонавий ёритиш жиҳозлари билан таъминланади.

Бундан ташқари, вилоят юбилей тадбири муносабати билан халқаро илмий анжуман, турли кўрик-танлов ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши белгиланган.

Қашқадарё вилоятининг 100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида тантанали байрам тадбири ўтказиш, театрлаштирилган байрам дастури тайёрлаш, “Қашқадарё вилоятининг илмий ва инновацион салоҳияти” халқаро илмий анжуманини ўтказиш кабилар мавжуд.

UNESCО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси ва халқаро ташкилотлар иштирокида “Қашқадарёнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилади. Вилоятнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб бахши-шоирларнинг “Достонларда юрт мадҳи” вилоят кўрик-танлови ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилоятининг 100 йиллиги нишонланади
ePN