13:00 / 23.07.2023
124

Қуйи палата томонидан кўриб чиқилган қонунлар

Қуйи палата томонидан кўриб чиқилган қонунлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси жорий йилнинг ўтган 6 ойлиги давомида қонун ижодкорлиги бўйича қилинган ишлар юзасидан ахборот берди.

Маълум қилинишича, қуйи палата томонидан жами 89 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилган бўлиб, шундан 48 таси биринчи ярим йилликда киритилган, 41 таси эса аввалги 2022 йилдан ўтган қонун лойиҳаларидир.

Жумладан, “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонуни билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан жариманинг 50 фоизини ўн беш кун ичида, 70 фоизини ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилди. Мазкур тартибнинг суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ қилиниши белгиланди.

“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан аёлларга нисбатан жисмоний ёки жинсий зўравонлик қилиш, уларни қонунда таъқиқланган ишларга мажбурлаганлик, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жазо чоралари оғирлаштирилди.

Бундан ташқари, шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун қатъий жиноий жавобгарлик белгиланди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақаларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақаларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз кўчириш ёки олиб қўйиш ҳолатлари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Қўшимча қилинишича, мансабдор шахсларга 8 та парламент сўрови, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига жами 52 та депутат сўрови юборилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуйи палата томонидан кўриб чиқилган қонунлар
ePN