23:25 / 24.07.2023
145

Давлат ижрочисига қаршилик кўрсатган фуқарога жазо тайинланди 

Давлат ижрочисига қаршилик кўрсатган фуқарога жазо тайинланди 

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари тез-тез қулоққа чалинади. Бюро давлат ижрочилари суд ва бошқа орган қарорларини ижро этиш орқали фуқаролар ёки жамият манфаатини ҳимоя қилади. Бироқ, фуқароларимиз томонидан давлат ижрочиларига нисбатан қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Масалан, А.Маматалиев 2023 йил 7 март куни соат 1630 ларда Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси А.Хасанов иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор А.Маматалиев ҳисобидан ундирувчи Ю.Дурдиеванинг фойдасига вояга етмаган бир нафар  фарзанди моддий таъминоти  учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида, давлат ижрочиси Ф.Қобилов билан биргаликда қарздорнинг Жарқўрғон тумани, “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган яшаш хонадонига боришган.

Улар қарздорга тегишли мол-мулкларни хатлаётганида А.Маматалиев акаси А.Маматалиевнинг яшаш уйига кириб келиб, давлат ижрочиси А.Хасановни хизмат вазифасини бажаришига фаол тўсқинлик қилиб, давлат ижрочиси томонидан унинг бу хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф эканлиги тушунтирилишига қарамасдан, ўзининг хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда ифодаланган ҳаракатларини онгли равишда давом эттириб, А.Хасановни қўллари билан туртиб юборганлиги натижасида у “Акфа” ромли эшик ойнасига бориб урилиб, танасининг турли соҳаларидан тан жароҳати олган.

Ҳолат бўйича А.Маматалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят иши қўзғатилган.

Тиббиёт экспертизасининг 135-сонли экспертизаси хулосасида А.Хасановга “Соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказилганлиги маълум бўлди.

Суд ҳукми билан А.Маматалиев ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Бекзот Раҳимов

Бош прокуратура ҳузуридаги 
Мажбурий ижро бюросининг 
бошқарма бош инспектори


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат ижрочисига қаршилик кўрсатган фуқарога жазо тайинланди 
ePN