22:06 / 25.07.2023
183

Чирчиқда 16 ёшли қиз Spark олиб қочиб, автоҳалокатга учради (фото)

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 16 ёшли қиз танишига тегишли бўлган Spark’ни олиб қочиб, автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 24 ёшли Б.О. Тошкент вилояти ИИББга мурожаат қилиб, унда 15 июль куни соат тахминан 23:30 ларда бошқарувидаги Spark’да Чирчиқ шаҳрида танишининг уйига келганини, машинани мазкур уй олдида қолдириб, пульт ёрдамида қулфлаганини билдирган. Шундан сўнг танишининг хонадонида тунаб қолган, эртаси куни соат 05:00 ларда уй ташқарисига чиққан. Шу вақтда, уй олдида қолдирган машинани номаълум шахс олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, вояга етмаган 16 ёшли М.Д. (қиз) содир этгани аниқланди. У ушбу машинада Чирчиқ шаҳар “Октябр” қўрғони томондан ҳаракатланиб кетаётган вақтида светофор билан тартибга солинган автомобиль йўлида тўхтаб турган 44 ёшли Т.М.нинг бошқарувида бўлган Cobalt’нинг орқа томонидан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида, гумон қилинувчи қиздан нима сабабдан ушбу жиноятни содир қилгани сўралганида, у Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳияда жойлашган ўзининг танишининг хонадонида вақтинчалик яшаб келаётганини ва шу куни унинг хонадонига Б.О. келиб ухлаб қолганидан фойдаланиб, унга тегишли машинанинг пульти ва калитини олиб, дўконга бориб келмоқчи бўлганини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқда 16 ёшли қиз Spark олиб қочиб, автоҳалокатга учради (фото)
ePN