Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Қ.Р. ва А.Н. қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, унга жами 83 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки банкнотларни бериб қолган қисмини тез кунда етказишларини айтиб 5 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар