08:13 / 28.07.2023
175

“Captiva” жарима майдонига олиб кирилди

“Captiva” жарима майдонига олиб кирилди

Одатда, бизда бирор бир каттароқ буюм ёки маҳсулот олишга эҳтиёж бўлса-да, ҳамёнимизда унга етарли миқдордаги маблағнинг йўқлиги шаштимизни бироз пасайтиради, бундай ҳолларда эса биз банклардан ёки қарз берувчи жамиятлардан турли хилдаги кредитлардан бирини олиб, муаммоларимизни ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

Бир қанча югур-югурлар билан зарур ҳужжатларни жамлаб, шартнома асосида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан керакли маблағни оламиз. Қарабсизки, иш ҳал. Лекин, кредитни қайтаришга келганда эса...

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 14.07.2023 йилдаги қарорига кўра қарздор Д.А.дан ундирувчи “Микрофин” МЧЖ фойдасига 62.927.000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан қарздор огоҳлантирилган бўлса-да, суд қарорини бажаришни истамаган.

25.07.2023 йил куни ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.

Энди қарздор ундирувчи олдидаги мажбуриятини бажаришга  мажбур, йўқса, хатланган “Captiva” автотранспорт воситаси аукцион савдоларда сотилиши мумкин.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият