date
views 223

Зангиотада поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Кадр: Telegram

Тошкент вилояти Зангиота туманида поезд ва юк автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 27 июль куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган махаллий аҳамиятга эга бўлган 4K 713 автомобиль йўлининг 3-километридан кесиб ўтган темирйўл кесишмасида содир бўлган.

1987 йилда туғилган А.А бошқарувидаги Hоwо юк автомобилида темирйўл кесишмасидан ўтаётган вақтида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон Локоматив депосига қарашли бўлган VL60к русумли электровоз (вагонлар уланмаган) билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Зангиотада поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Ушбу тўқнашув натижасида транспорт воситалари техник шикастланган. Фуқоролар соғлиғига зиён етмаган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетди