Самарқандда туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари қамоққа олинди

Самарқандда туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари қамоққа олинди
Самарқандда туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари қамоққа олинди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Туман ЭТК раҳбари Қ.Х. электр энергиясидан 779 миллион сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган “А.Б.” фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбари А.Б.дан 5 миллион сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар