22:33 / 01.08.2023
256

Қарзини тўлаганида “TRACKER” хатланмас эди

Қарзини тўлаганида “TRACKER” хатланмас эди

Одатда, бир қанча югур-югурлар билан зарур ҳужжатларни жамлаб, шартнома асосида банк ва бошқа кредит ташкилотларидан керакли маблағни оламиз. Лекин, кредитни қайтаришга келганда эса...

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 16.03.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар ҒС.дан АТБ “Капиталбанк” Фарғона филиали фойдасига 164.000.000 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга банк олдидаги мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, ундирувчи Ғ.С. ихтиёрий муддат ичида суд қарорини бажаришни чорасини кўрмаганлиги учун, ундирув гаров мулки бўлган “TRACKER” русумли автотранспорт воситасига қаратилган ва автомашинага қидирув эълон қилинган.

Бундан ташқари, қарздор Қ.С.нинг томонидан 13 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан унга нисбатан жами 7,6 млн. сўмлик маъмурий жарималар қўллаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бюро томонидан мажбурий ижрога қаратилган.

Бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 29июль куни гаров мулки бўлган “TRACKER” русумли автотранспорт воситасини турган манзили аниқланиб, хатланди ва жарима майдонига олиб кирилди.

Ҳозирда “TRACKER” автомашинасини аукцион савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда, қарздорни мавжуд кредит қарзини ва маъмурий жарималарни тўловини амалга оширишини кутиб қоламиз.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият