07:07 / 04.08.2023
357

Кафил бўлишдан аввал жиддий ўйлаш лозим

Кафил бўлишдан аввал жиддий ўйлаш лозим

Кафил бўлишдан аввал етти маротаба эмас, балки етмиш маротаба ўйлаш ҳозирги кун талабидир.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 14.06.2023 йилдаги ижро варақасига асосан даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига (Қоровулбозор филиали орқали) қарздорлар “Buxoro-SanoatStroy” МЧЖ, “Kogon Elit Story Servis” МЧЖ ва “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖдан солидар тартибда 2.179.774,6 минг сўм қарздорлигини ундиришга оид қисми қайтарма ижро қилиниши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Абдукаримов иш юритувига 13.07.2023 йилда келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талабларига асосан ижро иши юритуви қўзғатилган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасига кўра, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланган холда Қонуннинг  41-моддасига асосан амалда тамомланиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият