date
views 167

Бухорода 437,3 грамм соф қуйма олтин бўлакларини сотишга уринганлар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бухоро вилоятида соф қуйма олтин бўлакларини муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. исмли шахслар Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг доллар ва 300 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 437,3 грамм соф қуйма олтин бўлакларини сотишга уринганлар ушланди