Бухоро вилояти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими масъул ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими масъул ходими туманнинг “Тожикент” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Р.О. хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда бошқа бир фуқародан трактор ҳайдаш учун махсус рухсатнома тайёрлаб бериши эвазига пул талаб қилган.
Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ҳамда ДХХ Олот туман бўлими ходимлари томонидан 3 август куни ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 850 минг сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг