date
views 553

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳридан топилди  

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳридан топилди  

Мажбурий ижро Бюроси Навоий вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 270 нафар жисмоний шахслар топилиши таъминланган.

Ҳозирда 97 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 63 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 34 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.

Биргина, жорий йилнинг июль ойида 40 нафар жисмоний шахслар қидириб топилди. Мисол учун, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Эгамбердиев алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келиб, яшаш жойини ўзгартирганлиги сабали, унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эканлиги аниқланиб, тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушланган.

Суд томонидан эса, ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳозирда, ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳридан топилди