date
views 590

Миллий гвардия ходими номусга тегишда айбланяпти

Миллий гвардия ходими номусга тегишда айбланяпти

Жорий йилнинг апрелида Тошкент вилояти «Қўриқлаш» бўлими сафдор ходимининг 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ишлатгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Ўша пайтда мазкур иш вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган ва Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур жиноий иш айни кунларда жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг иш юритувига келиб тушган.

Қайд этилишича, 30 ёшли фуқаро Ш.Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбланяпти. У Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган. Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия ходими номусга тегишда айбланяпти