date
views 212

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат 30 даражадан пасаяди

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат 30 даражадан пасаяди

Ҳафта охирида ҳарорат пасайиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Маълум қилинишича, 11 август куни Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво тарқала бошлайди ва ҳарорат фони республика бўйича аста-секин пасаяди. Кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 33-36 даража атрофида бўлади, ҳатто жанубий ҳудудларда ҳам 38-40 даражадан юқори бўлмайди.

Дам олиш кунлари ҳароратнинг аста-секин пасайиши давом этади. Якшанба куни кундузги ҳарорат 30-32 даражадан, жанубда 35 даражадан ошмайди.

Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

12–13 август кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги чанг-тўзон билан 13-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлигининг кучайиши баъзида 20-22 метр/секундга етиши мумкин.

Кейинги ҳафтанинг ўртасида кундузги ҳаво ҳарорати 27-30 даражагача янада пасаяди. Айниқса кечаси ва эрталаб ҳавонинг салқинлашиши сезиларли бўлиб, ҳарорат 13-16 даражагача пасаяди.

Тошкентда 11–13 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Бугун ҳарорат кундузи 34-36 даража, шанба куни 32-34 даража, якшанба куни 30-32 даража бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги бир оздан ўртачагача эсади, кечалари 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат 30 даражадан пасаяди