Сирдарёда адлия ходими фирибгарлик устида қўлга тушди

Сирдарёда адлия ходими фирибгарлик устида қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё  вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти фош қилинди.

Хабарга кўра, Сирдарё туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар