Хонанда Озода Нурсаидова Instagram саҳифасида орқали онаси вафот этганини маълум қилди. У онаси билан тушган расмини саҳифасига жойлаб “Чидолмайман…. Онажон….Охиратиз обод бўлсин”, деб ёзиб қолдирди.
“Мени қўлимдан санъатдан бошқа ҳеч нарса келмайди. Бундан ташқари, атрофингиздаги одамларнинг муносабати ўша оғриқни янада кучайтиради. Ўша кезларида агар онам бўлмаганларида, мен Ўзбекистондан кетардим. Ўшанда онам менга, мен онамга далда бўлдим. Мана шу 14 йил онамни қаритди. Бу орада қанд хасталигига чалиндилар, юраклари оғрийдиган бўлиб қолди. Мендан ҳам кўп онам қаридилар”, — деганди хонанда интервьюларининг бирида.
Эслатиб ўтамиз, хонанданинг онаси узоқ йиллар автобазада диспетчер бўлиб ишлаган. Отаси эса Ички ишлар ходими бўлиб, нафақага чиққан. Хонанданинг падари бузруквори шу йилнинг январь ойида вафот этганди.
Озода Нурсаидова, Онаси, Вафот этди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг