date
views 339

Хоразмда 43 ёшли эркак қиз болани олиб қочишга уринди (видео)

Хоразмда 43 ёшли эркак қиз болани олиб қочишга уринди (видео)

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 43 ёшли эркак қиз болани ўғирлаб кетишга урингани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Унга кўра, 14 август куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида бир нафар эркак вояга етмаган қизга нисбатан шубҳали ҳаракат қилганликда гумонланиб, бир гуруҳ фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилгани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур видеолавҳада акс этган ҳолат 14 август куни соат 13:40 ларда Урганч шаҳрида содир бўлган. Вояга етмаган қизга нисбатан шубҳали ҳаракат қилишда гумонланган шахс — Урганч шаҳрида яшовчи, 2006 йилдан буён шизофрения ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда турган, 1980 йилда туғилган Б.М. экани маълум бўлди ва у шу куннинг ўзида руҳий-асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилди.

Ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда 43 ёшли эркак қиз болани олиб қочишга уринди (видео)