date
views 1 029

Президент қонунни рад этди

Президент қонунни рад этди

Президент дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги санкциялар кўзда тутилган қонунни рад этди. Бунга жарималар миқдорининг камлиги сабаб бўлиши мумкин.

«Дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион АҚШ долларигача жарима белгиланган. Бизда бу ҳаракат учун 1000 АҚШ долларигача жарима кўзда тутилган қонун Президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўрамиз», деб ёзган парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 3 майдаги мажлисида маъқулланган қонун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилган эди. Хусусан, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғириб олиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдор шахслар учун эса 15 бараваридан 20 бараваригача (аввал 10 бараваридан 15 бараваригача эди) жарима белгиланиши кўзда тутилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қонунни рад этди
-->